Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар COVID-19 нинг болалардаги хавфли оқибатларини маълум қилишди

Олимлар COVID-19 нинг болалардаги хавфли оқибатларини маълум қилишди

Фото: «Headtopics.com»

Массачусетс ва Гарвард тиббиёт мактаблари (AҚШ) олимлари болалар ва ўспиринлар дуч келиши мумкин бўлган COVID-19 нинг хавфли асоратлари тўғрисида огоҳлантирдилар. Тадқиқот тафсилотлари Healio порталида чоп этилган пресс-релизда келтирилган.

Олимлар инфекциянинг узоқ давом этувчи аломатлари орасида иситма, қорин оғриғи, қусиш, диарея, юрак етишмовчилиги, оғир бош оғриғи ва чарчоқ бор деган хулосага келишди. Шифокорларнинг фикрига кўра, ошқозон-ичак йўли касалликлари болалар орасида камроқ учрайди, аммо уларни бутунлай чиқариб ташлаб бўлмайди.

Бундан ташқари, шифокорларнинг айтишича, COVID-19ни юқтиргандан 2-4 ҳафта ўтгач юрак-қон томир тизими ва коронар артерияга зарар етказувчи мультитизимли яллиғланиш синдроми (MIS-C) ривожланиш хавфи мавжуд. Унинг сабабларини аниқлаш учун олимлар 100 бола иштирокида тажриба ўтказдилар.

Маълум бўлишича, MIS-C билан касалланган беморларда вирус ичакларда аниқланишда давом этган. Сабаби шундаки, ошқозон-ичак йўлида топилган COVID-19 зарралари қон йўлига тушади. Шу боис организм MIS-Cга хос иммун жавоб беради. Массачусетс шифохонасининг етакчи пульмонологи Лель Йонкернинг айтишича, қондаги MIS-C вируси зарралари гипер яллиғланувчи реакцияга тўғри келишини кўрсатиб берган биринчи тадқиқотдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг