Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимпиада чемпиони Усэйн Болт ҳисоб рақамидан бир неча миллион доллар йўқолди

Олимпиада чемпиони Усэйн Болт ҳисоб рақамидан бир неча миллион доллар йўқолди

Фото: «trend.az»

Саккиз карра олимпия чемпиони Усэйн Болт Ямайканинг Stocks and Securities Limited инвестиция компаниясидаги ҳисоб рақамидан бир неча миллион долларни йўқотди. Бу ҳақда пайшанба куни спортчининг менежери Нугент Уокер «Gleaner» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Болт ўз ҳисоблари ўртасидаги тафовутни чоршанба куни билиб қолди, деди Уокер. «Вазиятни ўнглаш учун барча тегишли чоралар кўрилди», — деди спортчининг менежери ва Олимпия чемпионига етказилган зарар миқдорини аниқ айта олмаслигини билдирди.

«Gleaner» нашрига кўра, бу ишларнинг ортида кўплаб фирибгарликларда айбланаётган Stocks and Securities Limited компаниясининг собиқ ходими турган бўлиши мумкин.

Болт 8 карра Олимпия чемпиони ва 11 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. У кетма-кет учта Олимпиадада (Пекин, Лондон ва Рио-де-Жанейро) 100 м ва 200 м масофага югуришда ғолиб чиққан ягона спортчи бўлиб, 100 м (9,58 сония) ва 200 м (19,19) бўйича амалдаги жаҳон рекордларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг