Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий суд таркибида ўзгаришлар. Беш йилга «кесилган» Деҳқонов ўрнига янги ўринбосар сайланди

Олий суд таркибида ўзгаришлар. Беш йилга «кесилган» Деҳқонов ўрнига янги ўринбосар сайланди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Kun.uz» ўз манбаларига таяниб, хабар берди. Унга кўра, Олий суд аъзолигига тўрт нафар номзод Конституциянинг 93-моддаси ва «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 63-моддасига асосан, президент тақдимномасига биноан Сенатда овозга қўйилди. Шу тариқа сенаторлар Рахат Аминбаевич Исмайлов, Санобар Турсуновна Мамадалиева, Шамсиддин Мамарежебович Тожиевни ўн йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайладилар.

Олий суд таркибидаги яна бир эътиборга молик ўзгариш бу - Икром Тўхтамуродович Муслимовни муддатсиз даврга Олий суд раиси ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланишидир.

Маълумки, аввал мазкур лавозимда ишлаган Баҳодир Деҳқонов ҳибсга олиниб, ДХХ собиқ раиси И. Абдуллаев жиноят иши доирасида  айбдор деб топилиши ортидан беш йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг