Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олти ойда божхона постларида 2,2 млн. долларга тенг валюта ушланди

Олти ойда божхона постларида 2,2 млн. долларга тенг валюта ушланди

Фото: Xabar.uz

2022 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджетига 21,5 трлн сўм божхона тўловлари ундирилган. Тушумлар 6,4 трлн сўмга ёки 43 фоизга ошди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев маълумот берди.

Қайд этилишича, божхона имтиёзлари 23,5 трлн сўмни ташкил этиб, айланма маблағ сифатида 12,1 мингта хўжалик субъектлари ихтиёрида қолдирилди. Имтиёзлар 10,2 трлн сўмга ёки 77 фоизга ортди.

Тезкор тадбирларда:

- 562,1 кг гиёҳвандлик воситалари, 190 минг дона кучли таъсир этувчи ва 2,3 минг дона психотроп моддалар 4,7 минг дона тақиқланган адабиётлар ушлаб қолинди.

- 8 420 та ҳолатда 434 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айлануви аниқланди.

- 2,2 млн долларга тенг нақд хорижий валюта, 8,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 1 066 дона маданий бойликларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

- 2,2 млн долларга тенг нақд хорижий валюта (+9 баробар), 8,2 млрд сўмлик заргарлик буюмлари (+48 %), 1 066 дона маданий бойликларнинг (+75 %) ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Товарларни божхона кўригидан ўтказишда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш самарадорлиги 94 фоизга ортиб, божхона назоратидан яширилган 146 млрд сўмлик товарлар олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг