Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олти ярим миллион нафардан ортиқ болалар ўртасида оммавий дегельминтизация тадбирлари ўтказилмоқда

Олти ярим миллион нафардан ортиқ болалар ўртасида оммавий дегельминтизация тадбирлари ўтказилмоқда

19 апрель куни юртимиз бўйлаб 2-10 ёшдаги (жами 6 миллион 115 минг нафардан ортиқ) болалар ҳамда зарарланиш юқори бўлган ҳудудлар мактаб ўқувчилари орасида ичак гельминтози билан касалланишнинг олдини олиш бўйича оммавий тадбирлар бошланди.Тадбирлар Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларда 15 ёшгача (жами 445 минг нафардан ортиқ) бўлган болаларни қамраб олди.

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу тадбирларнинг 1-тури жорий йилнинг 19–24 апрель кунлари давом этади.

Эслатиб ўтамиз, гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанглар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озуқалар ҳисобига кун кўради.

Бугунги кунда бундай зараркунандаларнинг 250 га яқин тури аниқланган бўлиб, шулардан 9 хили болаларда учрайди. Агар касаллик кузатилса:
- боланинг қорни оғрийди,
- иштаҳаси бузилади,
- асабийлашади,
- жиззаки бўлиб қолади,
- уйқусида тишларини ғичирлатади.

Паразит инсон организмида 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Уларнинг хавфлилиги шундаки, тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалиб, ички аъзолар ва тизимларни шикастлайди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тақсимотига кўра, махсус дори воситалари оммавий дегельминтизациянинг 1-турини ташкиллаштириш учун ҳудудларга етказиб берилди.

Болалар препаратларни боғча ва мактабларда қабул қилмоқдалар, шунингдек, уйда тарбияланаётганларга эса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ташкил қилинган гуруҳлар маҳаллабай тарзда уйма-уй юриб, махсус дори воситаларини тарқатмоқда.

Оммавий дегельминтизация тадбирларининг 2-тури 6 ойдан сўнг ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг