Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтин қотишмаларини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Олтин қотишмаларини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, туман ҳудудидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида «HUNDAY ELANTRA» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ҳайдовчи Н.М. жами оғирлиги 1 кг 100 грамм бўлган умумий баҳоси 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин металл қотишмаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг