Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олтита ҳудудда 130 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди

Олтита ҳудудда 130 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди

2020 йил 2 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 776 (+130) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 330, Тошкент вилоятида 91, Бухоро вилоятида 20, Самарқанд вилоятида  20, Андижон вилоятида 12, Жиззах вилоятида ҳам 12, Қорақалпоғистон Республикасида 7, Сурхондарё вилоятида 5, Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа юртимизда 54 456 (+501) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 845 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 573 нафари оғир, 252 нафари ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг