Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда “Тинчлик дарахти” монументи очилди

Самарқандда “Тинчлик дарахти” монументи очилди

Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида УНЕСКО Бош директори ўринбосари Стефаниа Гианнини, ЮНЕСКОнинг маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сер, Германия Федератив Республикаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлигининг парламенти котиби Ниелс Аннен ва Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида “Тинчлик дарахти” монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

"Тинчлик дарахти" монументи муаллифи атоқли ҳайкалтарош Хедва Сер бўлиб, унинг асарлари бутун дунёга машҳур. 

Таъкидлаш керакки, рамзий маънога эга ушбу монумент илк бор 2008-йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Исроилда ўрнатилган. Кейинчалик эса Германия, АҚШ, Озарбайжон, Қозоғистон, Андорра, Греция, Малта ва бошқа давлатларда ҳам ўрнатилди. Бугунга қадар 17 та давлатда "Тинчлик дарахти" мавжуд эди. Самарқанддагиси эса 18-"Тинчлик дарахти" бўлди. Ушбу монумент бронзадан ясалган бўлиб, оғирлиги 750 килограммга тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг