Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Онкологик касалликка чалинганлар коронавирусга қарши эмланадими?

Онкологик касалликка чалинганлар коронавирусга қарши эмланадими?

Онкологик касалликка чалинганлар эмланиши мумкинми?

Шифокор Эъзозбек Ризаев ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

— Маълумки, COVID-19 инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтади.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланган.

Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим.

Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапияси курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур.

Сабаби, бу тиббий муолажалар инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганида, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакцияси – антитаначалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади.

Демак, онкологик касалликларга чалинганлар COVID-19ни енгил ўтказиши учун ҳам эмланиши зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг