Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Онлайн кредит» баҳонасида одамлардан пул ўғирлаб келган йигит ушланди

«Онлайн кредит» баҳонасида одамлардан пул ўғирлаб келган йигит ушланди

Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи 1999 йилда туғилган М.С. энди суд олдида жавоб беради.

Гап шундаки, у телеграм мессенжерида турли йўллар билан ўзига қурбонлар излаб топган ва уларнинг банк картаси маълумотларини қўлга киритиб мавжуд маблағларини ўз эхтиёжлари йўлида сарфлаб келган.

Охирги ўлжа бўлган Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи П.Л. ҳам унинг телеграмдаги онлайн кредит олиб беришни тарғиб этувчи каналига уланиб қолиб, алдовларга учиб уна банк карта маълумотларини тақдим этгани ва натижада банк картасидаги 1 миллион сўмдан ортиқ пуллари номаълум равишда ўзлаштирилганидан сўнг ҳудудий ИИБга ариза билан мурожаат қилган ва жиноятчининг ортига тушилган.

Айни пайтда М.С.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг