Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оқ уй: Украинага Patriot ракета мажмуаси етказиб берилади

Оқ уй: Украинага Patriot ракета мажмуаси етказиб берилади

АҚШ Украинага яна 1,8 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам жўнатади. Галдаги ҳарбий пакетда Patriot зенит ракета мажмуаси ҳам мавжуд. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ёрдам пакетининг умумий қиймати 1,8 миллиард долларни ташкил қилади. Бундан 1 миллиарди Patriot мажмуасига тўғри келади. Шунингдек, ёрдам пакетига ҳужум ўқ-дорилари тўпламлари, юқори ҳаракатланувчи артиллерия ракета тизими учун ракеталар, минглаб артиллерия ва миномёт ўқлари, юк машиналари ва HARM ҳаво-ер ракеталари киради.

Қўшма Штатлар биринчи марта Украинага Patriot зенит-ракета комплексларини беради, дейилади хабарда. Янги ёрдам пакети чоршанба куни эълон қилинади.

Patriot зенит ракета мажмуаси Украинага аниқ қачон келиши ҳозирча аниқ эмас, чунки украиналик ҳарбийлар учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг