Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оренбургда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Оренбургда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

2019 йил 18 октябрь куни Оренбург вилоятининг Первомайский туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига таяниб, ТИВ хабар берди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилган: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг