Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ором, уйқудаги енгиллик ва ёқимли уйғониш — Luxmatras матраслари ҳақида

Ором, уйқудаги енгиллик ва ёқимли уйғониш — Luxmatras матраслари ҳақида

Фото: «Luxmatras»

Сизни кўпинча бел оғриғи безовта қиладими, тезда чарчаб қоляпсизми — унда эҳтимол, ноқулай тўшак туфайли сиз яхши ором олмаётгандирсиз? Тўшак қулай бўлиши лозим — буни ҳар биримиз биламиз, аммо кўпинча бу жиҳатни назардан қочириб эътиборсизлик қиламиз. Шуни унутмангки, тунги уйқу сутканинг учдан биридан кўпроғини олади ва бу кам эмас. Бу вақт давомида ҳар бир аъзомиз қон билан тўлиқ таъминланиши, кислород билан тўйиши, жисмоний ва ақлий  учун зўриқишдан халос бўлиши учун танамиз ҳам тўлиқ бўшашиб, дам олиши шарт.

Узоқ вақт ухлаш чоғида тананинг горизонтал ҳолатда бўлиши тонггача тўкис ва бетиним ором олиш, умуртқа саломатлиги, кун бўйи тетиклик омилларидан биридир. Мана нима учун ҳам том маънода сизнинг яхши ухлашингизни таъминловчи, кўп йиллар сизга қулайлик бағишловчи, саломатлигингизга хизмат қилувчи қулай матрасни танлаш муҳим!

Таниқли маҳаллий ишлаб чиқарувчи — катталар ва болалар учун анатомик ва ортопедик матраслар тайёрловчи Luxmatras компанияси маҳсулотларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Luxmatras жамоасининг фаолияти  буюртма бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланган. Ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув ва аъло сифатли маҳсулотлар сабабли Luxmatras бренди остидаги Тошкент матраслари кенг тарқаб, истеъмолчилар ўртасида тобора оммалашиб боряпти.

Шу ўринда индивидуал буюртма бўйича матрас харид қилишнинг афзалликларига бироз тўхталиб ўтсак. Бу шунчаки исталган ўлчамлар ва дизайн дегани эмас. Матрасга индивидуал буюртма бериш конструкция ва «масаллиқ»: пружиналар ва уларнинг турлари (боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган), қатламлар сони, тўлдирувчи материал тури, баландлик, қаттиқлик даражаси каби янада муҳим деталларни  кўзда тутади.

Умуртқасида муаммоларга дуч келган кўплаб инсонлар малакали шифокор маслаҳатига ва албатта, ётиш қулай тўшакка эҳтиёж сезадилар. Ортопедлар эса бир овоздан сифатли матрас танага махсус таъсир кўрсатиши, айрим ҳолатларда эса даволовчи таъсирга эга бўлиши кераклигига ишора қилишмоқда. Замонавий ва сифатли Тошкент ортопедик матраслари бу вазифани самарали уддаламоқда. Luxmatras маҳсулотлари ассортименти кенг турдаги ортопедик матраслардан иборат, бу эса энг мақбул вариантни танлаш имконини беради.

Умуртқасида муаммоси бўлмаган инсонлар кўпинча тўшакнинг қулай ва чидамлилигига эътибор қаратишади. Аммо ортопедик матраслар соғлом одамлар учун ҳам жуда фойдалидир. Ортиқча вазнга эга бўлганлар ҳамда болалар ва ўсмирлар учун қаттиқлик даражаси юқорироқ ортопедик матраслар тавсия этилади.

Матрас туридан қатъи назар, маҳсулот сизнинг қулайлигингиз ва яхши дам олишингиз учун хизмат қилишини англатувчи умумий белгилар бор.

Узоқ вақт ётганингиздан сўнг қуйидагиларни ҳис этсангиз, демак, сиз харид қилган матрас ажойиб сифатга эга:

  • ёқимли дам олиш;
  • хотиржамлик;
  • комфорт (бел ва ёнларда);
  • ҳеч қаерингиз увишиб қолмаган ва оғримаётган бўлса;
  • матрас қопламаси ноқулайлик туғдирмаса, аксинча, ёқимли онларни бахш этса.

Маҳсулотнинг хизмат муддати, ҳатто уйқу сифати тўшак ва кроват ўлчамларининг идеал даражада мувофиқлигига боғлиқлигини, ҳатто сантиметрлар ҳам бу ерда роль ўйнашини  кўплар ҳам билавермаса керак. Luxmatras компанияси мутахассислари буюртма олинганидан сўнг, керакли ўлчамларни олиш, ҳатто майда-чуйда деталларгача келишиб олиш учун бир соат ичида уйингизга боришади. Буюртмачи ўз матрасини шартномада белгиланган муддатда қўлга киритишига бемалол ишонч ҳосил қилиши мумкин.

Luxmatras компанияси матрасларини сотиб олиб, маҳсулот сифат ва хавфсизлик бўйича барча стандартларга мувофиқ келишига иқрор бўласиз.

Юқори технологик ишлаб чиқариш шарофати билан Luxmatras мутахассислари маҳсулотнинг қисқа вақтда тайёрланиши ва узоқ муддат хизмат қилишини, энг муҳими — чўнтакбоп нархларда тақдим этилишини кафолатлашади!

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин:

+998 90 3550203, +998 99 8036622.

Сайт: https://luxmatras.uz

Telegram: t.me/luxmatras

Instagram: @luxmatras.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг