Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўрта Чирчиқда учта машина тўқнашди

Ўрта Чирчиқда учта машина тўқнашди

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ расмий маълумот берди.

2022 йил 21 январь куни соат 20:00 ларда, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон» автомобиль йўлининг 22-километрида:

1) 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли;

2) 1997 йилда туғилган Г.А. бошқарувидаги «Ваз-2107» русумли;

3) 1994 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги «Нексия-3» русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса натижасида, «Ваз 2107» русумли автомобиль ҳайдовчиси Г.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг