Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиё чемпионати: беш боксчимиз финалда!

Осиё чемпионати: беш боксчимиз финалда!

Лазизбек Муллажонов

Бугун, 10 ноябр куни Иорданияда бокс бўйича Осиё чемпионатининг яримфинал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ ҳиндистонлик боксчиларни енгган Саиджамшид Жаъфаров (-75 кг)  ва Лазизбек Муллажонов (+92 кг), мўғулистонлик рақибидан устун келган Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг)лар финалга йўлланма олишганди.

Финалчиларимиз кўпаймоқда: кейинги жангларда Абдумалик Халаков ва Руслан Абдуллаевлар ҳам ўзларини кўрсатишди.

Ажойиб ҳаракатлари билан Осиё чемпионатини гуллатаётган Абдумалик Халаков (-57 кг) финал йўлланмаси учун жангда мўғулистонлик Лунда Гантумурни мағлубиятга учратди.

Ўтган йилги Ўзбекистон чемпионатида энг яхши боксчи деб топилган Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) эса яримфинал баҳсида Хитой Тайпейи вакили Лаи Чу-Энни мусобақадан чиқариб юборди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг