Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиё кубоги U23. Финал. Ўзбекистон Саудия Арабистонига енгилди

Осиё кубоги U23. Финал. Ўзбекистон Саудия Арабистонига енгилди

Осиё кубоги U23 финалида — «Бунёдкор» стадионида 32 мингдан ортиқ томошабин қаршисидаги ҳал қилувчи тўқнашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони рўпара келди. Темур Кападзе шогирдлари Саудия Арабистонига мағлуб бўлишди — 0:2.

Саудия Арабистони турнирни битта ҳам гол ўтказмай якунлади.

Учрашувнинг 49-дақиқасида Ал-Гамди ажойиб гол урди (0:1). 70-дақиқада Руслан Жиянов ҳисобни тенглаштирди, бироқ гол ҳисобга олинмади – ўйиндан ташқари ҳолат.

Ал-Бурайкан 74-дақиқада киритган гол ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди — 0:2.

Саудия Арабистони турнир ғолиби, Ўзбекистон — иккинчи, Япония — учинчи бўлди.

Осиё кубоги U23. Финал.

19 июнь (якшанба)

Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 0:2

Голлар: Ҳамид Ал-Гамди, 49, Фирас Ал-Бурайкан, 74.

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов (15. Одил Абдумажидов, 57), 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов (Отабек Жўрақўзиев, 83), 9. Улуғбек Ҳошимов (Русланбек Жиянов, 57), 10. Жасур Жалолиддинов, 17. Диёр Холматов (14. Аббосбек Файзуллаев, 83), 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.

Саудия Арабистони: 1. Наваф Ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти, 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид Ал-Гамди, 9. Фирас Ал-Бурайкан, 11. Аҳмад Ал-Гамди, 12. Мутеб Ал-Харби, 13. Ҳамад Ал-Ями, 15. Ҳусайн Ал-Эйса (10. Турки Ал-Аммар, 60), 23. Сауд Абдулҳамид.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг