Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўта оғир жинояти учун 20 йилдан буён қочиб юрган аёл ушланди

Ўта оғир жинояти учун 20 йилдан буён қочиб юрган аёл ушланди

Тошкент вилояти ўтказилаётган «Зарбдор» тезкор-профилактик тадбири давоми ўта оғир турдаги жиноят содир этгани учун қарийб 20 йилдан буён қидирувда бўлган аёл ушланди.

Қайд этилишича, 11 июнь куни вилоят ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Қозоғистон Республикаси полицияси билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида аёл Шимкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

Маълум бўлишича, 1962 й.т. Ф.У. (аёл)га (Қибрай туманида яшаган) Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва у ўтган давр мобайнида тергов органларидан яшириниб юрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг