Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўта йирик ўғирлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШда ушланди

Ўта йирик ўғирлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШда ушланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Интерполнинг АҚШдаги Миллий марказий бюроси орқали қидирувда бўлган шахс аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзбекистон Интерпол ММБ ахборот билан таъминлаш ва АҚШ ваколатли органлари ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодекси 169-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик ҳажмдаги ўғирликни содир этгани учун ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланиб, чиқариб юборилган.

Америка томони, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ва АҚШ ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ва ахборот алмашинуви натижасида қидирувдаги шахсни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жиноятда гумонланаётган шахс АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари ҳамкорлигида Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинди ва Ўзбекистон Интерпол ходимларига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг