Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўз касбини ўзгартиради» — Ишини «айти»га ўзгартиришни хоҳловчилар миқдори маълум қилинди

«Ўз касбини ўзгартиради» — Ишини «айти»га ўзгартиришни хоҳловчилар миқдори маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

2022 йилда иш билан банд бўлган ўзбекистонликларнинг деярли 26 фоизи ахборот технологиялари соҳасида ишлаш учун қайта ўқишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га HeadHunter томонидан ўтказилган сўров натижаларига қараб маълум қилинди. Сўровда 652 нафар фуқаро иштирок этган.

Таъкидланишича, 25–35 ёшдаги ёш мутахассислар ахборот технологиялари соҳасида бемалол ишлай олишларига ишонишади, лекин қайта ўқишга журъат этмайдилар.

Респондентларнинг 10 фоизи аллақачон ўзларини IT соҳасида синаб кўришган ва қайта тайёрлаш курсларида қатнашишган. 48 фоизи яқин келажакда бунга қўл уришни режалаштирмоқда. Қолган 42 фоизи эса бунга шошилмаяпти. Бунга сабаб: уларнинг аксарияти «IT-мутахассис ишини бажара олмайман ёки қайта ўқиш учун жуда кўп вақт талаб этилади», деб ҳисоблашади.

Респондентларнинг IT соҳасига киришни хоҳлашларининг асосий сабаблари:

  1. Юқори иш ҳақи.
  2. Ушбу мутахассисларга юқори талаб.
  3. Мослашувчан жадвал асосида масофадан туриб ишлаш имконияти.
  4. Халқаро компанияларга ишга жойлашиш имконияти.
  5. Кўчиб кетиш имконияти.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг