Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон Маданият марказида Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги нишонланди

Озарбайжон Маданият марказида Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги нишонланди

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам меҳмонлари «Мустақилликнинг 31 йиллиги муборак, азиз Ўзбекистон» номли китоб ва фотосуратлар кўргазмаси билан танишдилар.

Тадбирда Ўзбек-Озарбайжон Дўстлик Жамияти раҳбарияти, маҳаллий озарбайжонлар, Ўзбекистоннинг маданият арбоблари, зиёлилар, университет ўқитувчилари иштирок этди.

Иштирокчиларни Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов қутлаб, уларни ушбу байрам билан самимий табриклади. Директор Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган муваффақиятлари ҳақида гапирди.

Шунингдек, Самир Аббасов Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 21-22 июн кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи ҳақида гапириб, Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан самарали музокаралар олиб борилгани, ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланганини қайд этиб,бу Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги босқичига асос солганини таъкидлади.

С.Аббасов шунингдек, 44 кунлик Ватан уруши ҳақида гапираркан, босқиндан озод қилинган Фузулий шаҳарида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўрта мактаб қурилиши бошланишини маълум қилиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси ушбу мактаб қурилишини ўз зиммасига олган ва қурилиш лойиҳаси Озарбайжон ҳукуматига тақдим этилгани хабар қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг