Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Бухорода концерт тақдим этди

Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Бухорода концерт тақдим этди

Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Гулянақ Маммадова ҳамда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали Гран-при совриндори Соҳиб Пашазода Бухоро шаҳрида концерт дастурини тақдим этди. Ижодий дастур Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари доирасида ташкил қилинди.

Бухородаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтган тадбирда Озарбайжондан келган меҳмонлар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

Бухоро ҳокими  Жамол Носиров шаҳарда илк бор ўтказилаётган Озарбайжон маданияти кунлари икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.   

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббосов ҳамда Озарбайжон парламенти маданият қўмитаси раиси Ганира Пашаева давлат раҳбарларининг муваффақиятли сиёсати натижасида икки қардош ўлка алоқалари стратегик иттифоқчилик даражасига кўтарилганини таъкидлади.

Юртимизда Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари 16-22 октябрь кунлари давом этди. Ҳайдар Алиев номидаги Маданият маркази томонидан икки давлат маданият вазирликлари, Озарбайжон парламенти ва мазкур мамлакат элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирлар Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларини ҳам қамраб олди. Ҳафталик доирасида Озарбайжон маданияти, адабиёти, мусиқаси, рақси, тасвирий санъати ва миллий либослари кўргазмалари ташкил қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг