Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзавтосаноат» Қозоғистонга 50 млн. долларлик автомобиллар етказиб беради

«Ўзавтосаноат» Қозоғистонга 50 млн. долларлик автомобиллар етказиб беради

Фото: «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

Кеча, 28 январда Қозоғистонда «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Аллюр компаниялар гуруҳи» АЖ ҳамкорликнинг янги босқичига ўтиш ҳақида келишувга эришди. У моделлар қатори ассортиментини ва экспорт ҳажмини кенгайтириш, янги экспорт бозорларига чиқиш ва янги дилерлик корхоналарини очишни кўзда тутади, дейилади компания хабарида.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин иштирокида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «KazakhExport»  экспорт суғурта компанияси» АЖ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув, шунингдек, Қозоғистон Республикасида қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш майдонларида ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларнинг халқаро лизинги тўғрисидаги шартномаларни тузиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «СариаркаАвтоПром» МЧШ билан 50 млн. долларга тенг автомобиллар машинокомплектларини етказиб бериш борасида шартнома имзоланди.

ҚР Бош вазири А.Мамин Миллий автомобиль павильонига ташриф буюрди, у ерда 2020 йилдаги Қозоғистон автомобиль саноатини ривожлантириш режалари билан танишди. Ушбу ташриф давомида Бош вазир ва Қозоғистондаги турли идоралар раҳбарларига ўзбек автосаноатининг янги ва истиқболли моделлар қатори тақдим этилди. Янги моделларга ҚР Ички ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар томонидан катта қизиқиш билдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг