Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли

Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли

17 октябр, душанба куни «Ўзимпэксалоқа» масъулияти чекланган жамиятида Ўзбек тили байрами кунини нишонлаш бўйича маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши Ўзбекистон халқининг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги қонун Ўзбек тилининг гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар эшигини очганлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, «Шуҳрат» медали соҳиби Ботиржон Эргашев билан ижодий учрашув ташкиллаштирилди.

Ушбу адабий учрашув ҳам қизғин савол-жавобларга бой, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Ботиржон Эргашев она тилимиз, унинг келгусидаги равнақи ва муаммолари тўғрисида тўхталиб, бу ҳақида қайғуриш — ҳар бир миллат кишисининг ўзлигини англаши, қолаверса, бурчи эканини таъкидлади.

Тадбир сўнгида Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари ўз муаллифлигидаги ва бошқа китобларни иштирокчиларга тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 21 октябрида Президент Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган йиғилишда ушбу санани Ўзбекистонда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгилашни таклиф қилган ва 2020 йилнинг 10 апрелида бу борадаги тегишли қонун ҳужжатини имзолаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг