Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бўйлаб пиёда юриш марафони ташкил этилди (фото)

Ўзбекистон бўйлаб пиёда юриш марафони ташкил этилди (фото)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1991 йил 18 ноябрда «Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилингани муносабати билан бугун, 16 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб пиёда юриш марафони ташкил этилди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга, юрак касалликларини эҳтимолини эса 20 фоизга камайтирар экан. Яъни, ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаол бўлган инсонлар камроқ ҳаракатланадиганларга қараганда соғломроқ экан. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик натижасида организмда биосинтез жараёни фаоллашади, қон айланиш жараёни 4-5 марта кучаяди, юрак қисқаришлари сони тезлашади, бу эса организмда янги энергия ҳосил бўлишига ва энергия билан таъминланиш яхшиланишига олиб келади.

Соғлом турмуш тарғиботига қаратилган ушбу оммавий пиёда юриш марафони мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ташкил этилди. Жумладан, пойтахтимиздаги кўркам «Ашхобод» сайилгоҳида ўтказилган марафонда минглаб аҳоли иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг