Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бугун чемпионлик учун курашади

Ўзбекистон бугун чемпионлик учун курашади

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Нидерландияга қарши дона суради.

Ғолибликка яна бир даъвогар Арманистон Испанияга қарши баҳс олиб борса, Ҳиндистон АҚШ, мезбонларнинг иккинчи таркиби эса Германияга қарши рўбарў келадиган бўлди.

Чемпионлик учун Ўзбекистоннинг нидерландлар устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониши етарли бўлади. Арманистон эса испанларга қарши тўрт партияда ҳам ғалаба қозона олмаса, вакилларимизни минимал ғалаба ҳам чемпионликни тақдим қилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси Нодирбек Абдусатторовнинг турнирда  ҳали мағлуб бўлмаган Гукеш Доммаражму устидан эришган қийин ғалабаси эвазига Ҳиндистон-2 билан дуранг (2:2) қайд этиб, сўнгги тур олдидан 17 очко билан турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолди. Арманистонда ҳам шунча очко бор, аммо кичик устунлик вакилларимиз томонида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг