Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Туркманбоши порти орқали Европага ўғит етказиб беряпти

Ўзбекистон Туркманбоши порти орқали Европага ўғит етказиб беряпти

Туркманбоши халқаро денгиз порти орқали Ўзбекистондан ўғитлар партияси Европага жўнатилди. Бу ҳақда «Business Turkmenistan» нашри маълум қилди.

Минерал ўғитлар 40 футлик контейнердан иборат 24 та вагондп Туркманбоши портига етказилиб, у ердан Каспий денгизи орқали «Маҳмуд Раҳимов» кемасида Озарбайжон Алят портига олиб борилган.

Алят портида контейнерлар платформаларга ортилган ва темир йўл орқали Грузиянинг Батуми портига, сўнгра «Расул Рза» кемасида Руминиянинг Констанца портига етказилган. «ADY Container» компанияси маълумотларига кўра, «Расул Рза» кемасидан, асосан Хитойдан Европага ва аксинча юк ташиш учун фойдаланиб келинади.

Маълумот учун, 2021 йилда Туркманбоши халқаро денгиз портининг юк айланмаси 11,3 миллион тоннадан ошган. Уларнинг асосий қисми экспорт юклари – 6,58 миллион тоннани, импорт юклари эса 1,21 миллион тоннани ташкил этган.

Туркманистон порти йилига 300 минг йўловчига, 75 минг юк машинасига хизмат кўрсатиши, шунингдек, 400 минг контейнерни юклаш ва тушириш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг