Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон имижини тарғиб қилувчи илмий тадқиқотларга грантлар ажратилади

Ўзбекистон имижини тарғиб қилувчи илмий тадқиқотларга грантлар ажратилади

Мамлакатимиз ижобий имижини тарғиб қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларга грантлар ажратилади. Бу “Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, чет элда таҳсил олаётган талабалар, ватандошлар ва бошқа манфаатдор томонлар Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларидаги фаоллиги учун давлат грантлари берилиши мумкин.

Шунингдек, “Имижелогия”, “Жамоатчиликка йўналтирилган дипломатия”, “Мамлакат бренди” каби ихтисослаштирилган дастурлар ва фанлар ходимларнинг малакасини ошириш курслари ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига жорий этилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини тарғиб қилиш учун халқ дипломатияси воситаларини ривожлантириш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Маданият маркази ва Ташқи ишлар вазирлиги таркибида халқ дипломатияси бўлими фаолияти ташкил этилади.

Шу билан бирга, 2020 йилда “Ўзбекистон брендли товарларини ишлаб чиқариш учун виртуал турлар” портали ҳамда “Ўзбекистон: далиллар ва рақамлар” сайтини яратиш ҳам белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг