Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Procter & Gamble компанияси Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

Procter & Gamble компанияси Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик шартномаси имзолади

Жаҳоннинг энг йирик компанияси ва халқаро Олимпия қўмитасининг ҳамкори бўлган Procter & Gamble Ўзбекистон Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Париж-2024 ўйинларининг халқаро ҳамкори ҳисобланадиган Procter & Gamble компанияси Ўзбекистондаги Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлайди ва шу сабабга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзолади. Ушбу келишувга бўйича Париж-2024 ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган айрим спортчилар ҳам P&G компаниясининг marketing тадбирларида иштирок этишлари кўзда тутилган.

Туркия, Кавказ ва Марказий Осиёдаги P&G компанияси бошқарув Кенгаши раиси Танкут Турнаоглу бу борада шундай деди: «P&G нафақат сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратади, балки самарали жамоат лойиҳалари орқали одамлар ҳаётини яхшилаш, ўсиш ва яхшилик учун ҳаракатлантирувчи куч бўлишга интилади. Ижтимоий ташаббусларда биз биринчи ўринга қўядиган асосий йўналишлардан бири бу шубҳасиз спортдир, чунки P&G сифатида биз доимо спортнинг шифобахш ва бирлаштирувчи кучига ишонамиз.

Олимпия ўйинлари бутун дунё томоша қиладиган энг йирик спорт тадбиридир. Глобал шерик сифатида биз биринчи марта 2010 йилда Ванкуверда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида Олимпия ҳалқалари ёнида P&G логотипини тақдим этдик ва ҳозирда 12 та энг йирик глобал шериклардан бири ҳисобланамиз. Биз бугун Ўзбекистонда ушбу ҳамкорликни кенгайтиришдан фахрланамиз, чунки спортнинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий ривожланиш, жамият тараққиёти ва соғлом авлодни шакллантириш йўлидаги аҳамиятини тушунамиз. Шунинг учун биз ишлаётган ҳудудларда спортчиларни ривожлантириш ва спорт маданиятини тарғиб қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга интиламиз. Халқаро Олимпия қўмитасининг глобал ҳамкори сифатида Ўзбекистон Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаб, мамлакатнинг спортдаги обрўсини оширишга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Ишончимиз комилки, терма жамоа Париж-2024 ўйинларида юқори натижалар билан барчамизни хурсанд қилади».

Ўз навбатида, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов бундай ҳамкорлик мамлакатимизда спортни ривожлантиришда катта муваффақият эканини таъкидлади: «Бугун Ўзбекистон Олимпия ўйинлари ва халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари туфайли жаҳон спорт марказларидан бирига айланмоқда. Биз P&G каби глобал компаниянинг ҳомийлик мақоми билан боғлиқ барча имкониятлар ва мажбуриятларни юқори баҳолаймиз. Компания Ўзбекистондаги Олимпия ҳаракати ғояларини қўллаб-қувватловчи қудратли кучга айланишига ишонамиз. Бизнинг умумий устувор вазифамиз – маҳаллий спортчиларнинг янги ютуқлар йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, спорт орқали дунёни яхшилашдан иборатдир. Биз доимий ривожланишимиз ва муваффақият қозонишимиз учун ҳамкорларнинг ўрни муҳимдир. P&G'ни асосий ҳамкорларимиз рўйхатига кўриш муҳим янгиликдир».

Procter & Gamble ҳақида маълумот
P&G бутун дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин истемолчиларга хизмат кўрсатиб, ишончли, сифатли ва етакчи брендларнинг энг сифатли маҳсулотларини таклиф етади. Жумладан Pampers®, Tide®, Ariel®, Head&Shoulders®, Always®, Pantene®, Fairy®, Oral-B®, Gillette®, Safeguard®, Venus®, Old Spice®, Lenor® томонидан мижозларга сифатли маҳсулотлар тақдим этиб келинмоқда. P&G дунёнинг 70та мамлакатида фаолият олиб боради. Қўшимча маълумотлар олиш учун www.pg.com сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг