Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон нарх-наво ошиши бўйича Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон нарх-наво ошиши бўйича Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллади

2019 йил январь-августда Ўзбекистонда нарх-наво 8,2 фоизга кўтарилди.

Мамлакатимиз жорий йилнинг илк 8 ойида истеъмол нархлари ўсиши бўйича собиқ иттифоқ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллаган. Бу борада 2-ўринни Тожикистон (5,8 фоиз), 3-ўринни Молдова (4 фоиз) эгаллаган.

Юқорида келтирилган давлатлардан инфляция миқдори камроқ Грузияда (3,1 фоиз), Қозоғистонда (3 фоиз), Беларусда (2,9 фоиз) ва Украинада (2,7 фоиз) қайд қилинган. Кейинги ўринларни Эстония (2,6 фоиз), Россия (2,4 фоиз), Латвия (2,3 фоиз), Литва (1,4 фоиз), Озарбойжон (0,6 фоиз) ва Қирғизистон (0,3 фоиз) эгаллаган. Арманистонда эса, аксинча, дефляция (2,3 фоиз) кузатилган. Туркманистон бўйича маълумотлар берилмаган.

Август ойида Қирғизистон (0,03 фоиз), Қозоғистон, Латвия (0,2 фоиздан), Грузия (0,5 фоиз), Эстония (0,7 фоиз), Тожикистон (0,9 фоиз) ва Ўзбекистонда (2,9 фоиз) инфляция қайд қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг