Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон етти ойда 102,8 млн. долларлик телефон импорт қилди

Ўзбекистон етти ойда 102,8 млн. долларлик телефон импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 102,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 508 602 дона мобил телефон импорт қилинган.

Телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 92 950 донага ошган.

Ўзбекистон 11 та давлатдан телефон импорт қилган.

Ўзбекистон 7 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1,1 млн. дона

— БАА – 149 минг дона

— Вьетнам – 142 минг дона

— Ҳиндистон – 101 минг дона

— Қозоғистон – 10,3 минг дона

— Корея – 2,1 минг дона

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг