Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 2,6 баравар кўп олтин сотди

Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 2,6 баравар кўп олтин сотди

Фото: «pikabu.ru»

Ўзбекистон олтин экспортини кескин оширди. Йил бошидан буён 3,9 миллиард долларга тенг олтин сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 бараварга кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, сўнгги беш йил ичида олтин экспорти бир неча баробарга ўсди. Хусусан, 2015 йилда бу — 823,9 миллион долларни, 2016 йилда — 738,2 миллион доллар, 2017 йилда — 1,6 миллиард долларни ташкил этди.

Экспортнинг умумий таркибида олтиннинг улуши 29 фоизга этди. Иккинчи ўринда хизматлар (18,6 фоиз), учинчи ўринда энергия ва нефт маҳсулотлари (16,1 фоиз) қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг