Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари «Ўзсаноатқурилишбанк» фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент шаҳридаги «Ўзсаноатқурилишбанк» Ўқув ва Интернет технологиялар марказларига ташриф буюриб, молия муассасасининг жорий фаолияти ва ривожланиш режалари билан танишди.

Учрашув давомида Банк раҳбарияти тақдим этилаётган хизматлар, жалб қилинган кредит линиялари, молиялаштирилган лойиҳалар, хорижий ҳамкорлар, банкни трансформациялаш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, ушбу молия институти қошида ташкил этилган ўқув ва Интернет технологиялар марказлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Хусусан, 2022 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15,6 триллион сўмлик 1680 та лойиҳа молиялаштирилаётгани, шундан 70 фоизи фойдаланишга топширилгани қайд этилди.

Банк қошида ташкил этилган ўқув ва IT-марказларнинг батафсил тақдимоти бўлиб ўтди. Марказда асосий мақсадга эришилди, жумладан, қулай ижодий муҳит, ходимлар учун хавфсиз ва замонавий меҳнат шароитлари яратилди. Ўқув маркази бизнес-мураббийлар зали, маъруза зали, кенг кутубхонадан иборат бўлиб, Интернет технологиялар маркази дастурчилар, менежерлар, сервер хоналари ва музокаралар хоналарини ўз ичига олади.

Ўқув марказининг асосий мақсади банк ходимларининг касбий тайёргарлиги даражасини ошириш, ходимларни доимий такомиллаштириш механизмларини жорий этиш ҳамда стратегик ва банк амалиёти мақсадларига эришиш учун зарур бўлган кўникмаларни ўзлаштиришдир.

Марказда «Scrum» ва «KANBAN» замонавий усуллари асосида банк лойиҳаларини бошқарадиган «Agile» гуруҳлари мавжуд. Улар банк тизимида жорий этилаётган янги лойиҳалар ва хизматларнинг ишга туширилишини қўллаб-қувватлайдилар ва ўзлари муассасанинг стратегик вазифаларидан келиб чиққан ҳолда дастурий маҳсулотлар яратадилар. Бугунги кунга қадар марказда «Ягона ойна», «SQB Business», «Кредит конвейери» ва «Жойда» каби лойиҳалар ишга туширилди. Бу банкдаги молиявий технологияларни ривожлантиришни кейинги босқичга олиб чиқиш учун асос яратади.

Учрашув якунида «Ўзсаноатқурилишбанк» масъул раҳбарларига хизматларни янада ривожлантириш ва сифатини ошириш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг