Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ТИВ Ҳиротдаги террорчилик ҳаракатини қоралади

Ўзбекистон ТИВ Ҳиротдаги террорчилик ҳаракатини қоралади

Ўзбекистон ТИВ Aфғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги «Гузаргоҳ» масжидида 2022 йил 2 сентабр куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаб чиқди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди. 

«Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Aфғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади вазирлик баёнотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг