Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ТИВ Россия элчисини тақдирлади

Ўзбекистон ТИВ Россия элчисини тақдирлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 25 ноябрь куни Россиянинг мамлакатимиздаги элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Учрашувда икки давлат стратегик шериклик муносабатларининг долзарб жиҳатлари, халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинган.

Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, шу жумладан, товар айирбошлаш кўрсаткичларини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, савдо, энергетика, саноат, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, банк-молия сектори ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратилган.

Учрашув давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири В.Норов миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Россия элчиси О.Мальгиновга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишонини топширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг