Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Корея Республикаси рақамли ҳукумат соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Корея Республикаси рақамли ҳукумат соҳасида ҳамкорлик қилади

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ва Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги, Рақамли ҳукумат Ахборот директори Сеон Ёнг Жёнг бошчилигида «Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида рақамли ҳукумат соҳасида ҳамкорлик» мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир давомида Ўзбекистон томонидан Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш режаси тақдимоти ўтказилди. Ўз навбатида Корея томони Корея-Ўзбекистон рақамли ҳукумати ҳамкорлигидаги вазифаларга эътибор қаратиб, жами тўртта йўналиш бўйича таклиф ва стратегияларини таништириб ўтдилар.

Ушбу тўрт йўналишдаги асосий мавзулар — сунъий интеллект стратегияси, таълим ва маданият каби соҳаларда сунъий интеллектдан фойдаланиш, минтақавий ахборотлаштиришга қаратилган «Ахборотлаштирилган қишлоқ» лойиҳаси ва SBMT электрон ҳукуматини баҳолашдир.

Тадбир сўнггида томонлар муҳокама қилинган мавзулар юзасидан келажакда янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг