Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб масалаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб масалаларни муҳокама қилишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг