Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Туркманистонга алоқадор халқаро анжуман ташкил этилади

Ўзбекистон ва Туркманистонга алоқадор халқаро анжуман ташкил этилади

12 июль куни Марказий Осиё халқаро институтида «Ўзбекистон ва Туркманистон. Ўзаро ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро анжуман ташкил этилади.

Анжуманда Ўзбекистон ва Туркманистон давлат ва таҳлилий тузилмалари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази, Республика туркман миллий-маданият маркази, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар институти, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар илмий маркази, Туркманистон Халқаро гуманитар фанлар университети, Туркманистон Фанлар академияси ҳузуридаги Махтумқули номидаги тил, адабиёт ва миллий қўлёзма институти раҳбарлари ва етакчи экспертлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини, минтақавий мулоқотни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича очиқ фикр алмашиш учун самарали майдонга айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг