Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол бугун, 27 сентябрь куни 84 ёшида вафот этди.

Жамол Камол 1938 йил 26 апрелда Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги Чикарон қишлоғида туғилган.

1992 йилда Ўзбекистон халқ шоири унвонини олган.

Дастлабки шеърий тўплами — «Олам кирар юрагимга» (1968). «Чўққиларга ёғилди ёғду» (1971), «Тош туғён» (1973), «Ҳасан ва ой» (1974), «Қуёш чашмаси» (1975), «Достонлар» (1978), «Тафаккур» (1979), «Қадаҳ» (1980), «Сувайдо» (1983), «Умидли дунё» (1988) каби шеърий асарлар муаллифи.

Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»си, Ибн Сино, В. Шекспир, Буало, Пушкин каби жаҳон адабиёти сиймоларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

«Xabar.uz» ижодий жамоаси шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг