Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланади» - Президент

Уларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланади» - Президент

Фото: Ёшлар агентлиги

Бугунги тадбирда Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, айни пайтда республикамизда ишсиз йигит-қизлар 1 миллион 200 минг нафарни ташкил этмоқда.

«Бугунги кунда ёшлар билан ишлаш бўйича жорий қилинган янги тизим асосида 8 миллиондан зиёд йигит-қизларни қамраб олган «Ёшлар баланси» шакллантирилди.

Энг муҳими, ёшларнинг қизиқишлари, касб-ҳунарга мойиллиги, маълумоти, ижтимоий аҳволи ва муаммоларидан тўлароқ хабардор бўлиш имконини берадиган тизим яратилди.

Жорий йилда 404 минг йигит-қизлар ўрта таълимни, 151 минг нафари профессионал таълим муассасасини битириб, меҳнат бозорига кириб келади», — деди Президент.

«Уларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа ҳисобланади.

Жумладан, бир йил давомида тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм йўналтириш орқали 220 минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.

130 минг нафар ёшларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқиши учун 160 миллиард сўм субсидия ажратилади.

110 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз эса давлат корхоналари ва хусусий сектордаги бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

Шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига 250 миллиард сўм субсидия ва компенсациялар берилади.

Айни пайтда, уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фаолиятини ҳам тизимли равишда рағбатлантириб борамиз.

Масалан, Олтиариқ узумчилик кластери намунаси асосида, республикамиздаги 70 та туманда «Ёшлар агрокластери»ни ташкил этиб, 400 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаймиз.

Энди ҳар йили ўқув йили якунланиши билан ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир ҳудуд алоҳида дастур қабул қилади», — таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг