Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси рекорд даражада ўсди

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси рекорд даражада ўсди

Ноябр ойида республика бўйича 159 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари сотилди, бу октябр ойига нисбатан 41фоиз кўп.

Мазкур маълумот Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазиятни қилган таҳлилида қайд этилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолликнинг ўсиши кузатилган. Хусусан, ноябр ойида сотувларнинг энг катта ўсиши Тошкент шаҳрида (2 баравар) ҳамда Фарғона (57 фоизга) ва Сурхондарё (47 фоизга) вилоятларида қайд этилди.

Умуман олганда, йил бошидан буён республикада автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўпайиб, 1,3 миллион автотранспорт воситасини ташкил этди.

Жумладан, ушбу ойда бирламчи автомобил бозоридаги савдо ҳам сезиларли даражада ошди. Хусусан, рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари сони бир йилда 68 фоизга ошди.

Иккиламчи автомобил бозоридаги савдода эса республика бўйича 126 мингдан ортиқ автомобил сотуви қайд этилган. Бу октябр ойига нисбатан 38 фоизга кўп. Йил давомида эсаиккиламчи автомобил бозори 2,5 баравар ўсган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг