Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда берилган энг катта пора миқдори маълум қилинди

Ўзбекистонда берилган энг катта пора миқдори маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилда 91 та пора олиш жинояти содир этилган бўлиб, уларнинг 49 таси биринчи даражали раҳбар, 8 таси раҳбар ўринбосари, 34 таси ижрочи ва техник ходим иштирокида бўлган (77 нафари эркак, 14 нафари аёл).

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 91 та пора олиш жиноятидан 20 таси ички ишлар (8 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги), 12 таси мактабгача таълим, 10 таси ҳокимлик, 6 таси ҳарбий, 6 таси қишлоқ хўжалиги, 4 таси халқ таълими, 4 таси қурилиш, 3 таси коммунал хизмат (электр, газ, сув) ва 26 таси бошқа соҳалар ҳисобига тўғри келган.

Энг кўп пора миқдори 2 млн. АҚШ долларини, энг кам пора миқдори 50 АҚШ доллари бўлса, ўртача пора миқдори 37 819 АҚШ долларини ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг