Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бизнес қилмоқчи бўлган халқаро қидирувдагилар қўлга тушди

Ўзбекистонда бизнес қилмоқчи бўлган халқаро қидирувдагилар қўлга тушди

Ака-ука бизснесменлар Атул ва Ражеш Гупта БААда ушланган. Улар 2019 йилда Ўзбекистонга келиб, бир қатор лойиҳалар, жумладан, университет очишни режа қилишган.

Гупталар Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) сўровига асосан қўлга олинган. Уларга пул ўзлаштириш, фирибгарлик ва ЖАР собиқ президенти билан мансабни суиистеъмол қилиш айблари қўйилган.

Айни пайтда ЖАР адлия вазирлиги уларнинг ушланганини тасдиқлаган. Ҳозир Гупталарни БААдан экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқиляпти.

Ҳиндистонлик Гупталар оиласи 1993 йилда Ҳиндистондан ЖАРга кўчиб ўтган. Шундан кейин улар кўмир ва олмос конлари, темир йўллар, инжиниринг компаниялари ва бошқаларни ўз ичига олган бизнес империясини тузишган.

2019 йилда АҚШ уларни «қора рўйхат»га киритган. Уларнинг активлари музлатилган, пулларни давлатга қайтариш ишлари ҳамон давом этмоқда.

Ҳинд матбуотига кўра, ака-ука Гупталар Ўзбекистонда ҳам бизнес қилишмоқчи бўлишган, хусусан, университет очишни режалаштиришган. Аммо бу режалари амалга ошмай, улар мамлакатни тарк этишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг