Ўзбекистонда энг кўп қўй ва эчки боқиладиган ҳудудлар айтилди

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига, республикамизда боқилаётган жами қўй ва эчкилар сони 24,1 миллионтага етди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга кўп.
Ҳудудлар кесимида эса Қашқадарё (5 млн 27,4 минг бош), Самарқанд (2 млн 659,5 минг бош) ва Сурхондарё (2 млн 582,3 минг бош) вилоятлари бу борадаги дастлабки учталикда бўлса, кейинги ўринларда Бухоро (2 млн 501,9 минг бош), Навоий (2 млн 427,4 минг бош) ва Жиззах (2 млн 347,1 минг бош) вилоятлари қайд этилган.
Сўнгги учталикни эса Наманган (852,1 минг бош), Хоразм (497,2 минг бош) ва Сирдарё (394,2 минг бош) вилоятлари якунлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter