Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳар йили 14,5 млн тоннагача маиший чиқинди ҳосил бўлади

Ўзбекистонда ҳар йили 14,5 млн тоннагача маиший чиқинди ҳосил бўлади

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажмининг прогнози 14-14,5 млн тоннани ташкил қилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахитбай Алдамуратов маълум қилди.

Депутатнинг эътибор қаратишича,айни вақтдаги кўрсаткич аҳолининг ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олганда, 2028 йилга бориб 16-16,7 млн. тоннага етиши мумкин.

«Мамлакатимизда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масаласи бутун дунёдаги каби долзарбдир. Уларнинг ҳосил бўлиши кўп омилларга боғлиқ бўлиб, улардан кўпроқ аҳамиятга эгалари аҳоли даромади, истеъмолчиларнинг ҳатти-ҳаракати, бозорда янги қадоқланган маҳсулотларнинг пайдо бўлиши ва демографик кўрсаткичлар ҳисобланади», – дейди депутат.

Маълумот учун, жорий йил 11 август куни Президентнинг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди. Мазкур ҳужжат билан соҳада фаолият юритувчи тадбиркорларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар берилмоқда.

Хусусан, фармон чиқиндиларни бошқариш тизимини эски коммунал соҳанинг бюджет маблағларига суяниб қолган дотациядаги бир қисми сифатида эмас, балки улардан даромад манбаи сифатида фойдаланувчиларни қўшимча қўллаб-қувватловчи ҳуқуқий асосларни белгилаб беришга йўналтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг