Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк марта Тожикистон банки ваколатхонаси очилади

Ўзбекистонда илк марта Тожикистон банки ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорига мувофиқ «Ориёнбанк» очиқ акциядорлик ваколатхонаси аккредитация қилинди.

Бу Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган биринчи Тожикистон банкидир. Банкнинг мамлакатда ишлаш учун рухсатномаси 2025 йил 10 августгача амал қилади.

Маълумт учун, «Ориёнбанк» Тожикистоннинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, молия бозорида 30 йилдан ортиқ фаолият юритиб келмоқда. Активлари, соф фойдаси ва капитали бўйича у биринчи ўринларни эгаллаб, банк секторида етакчилардан бири ҳисобланади.

Дунёнинг тўртта давлатида мазкур банк ваколатхоналари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда саккизта хорижий банкнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шундан учтаси Жанубий Корея банкларига, яна иккитаси Германияга тегишли. «Газпромбанк» (Россия) ва JP Morgan Chase (АҚШ) ваколатхоналари ҳам Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг