Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда коллекторлик фаолияти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда коллекторлик фаолияти жорий этилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Президентнинг «Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар кредиторлар талабларини қаноатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

- гаровга олувчи – кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш;

- кредиторлар талабларини суддан ташқари тартибда қаноатлантириш тизимини ривожлантириш;

- мажбуриятларни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш тизимини соддалаштириш.

Қайд этилишича, Марказий банк муддати ўтган қарздорликларнинг учинчи шахслар томонидан ундирилишини (коллекторлик фаолиятини) тартибга солиш бўйича илғор хориж амалиётини ўрганиб, уни республикада жорий этиш юзасидан Президент Администрациясига таклиф киритади.

Шунингдек, кредит қарздорликларини ундиришнинг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имконини берадиган онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг