Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 60 мингдан ошди

2020 йил 8 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 026 (+121) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 107 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 132, Тошкент вилоятида 86, Андижон вилоятида 17, Самарқанд вилоятида 11, Қашқадарё вилоятида 8, Сурхондарё вилоятида 8, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар бемор тузалди.
Шу тариқа юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 56 837 (+269) нафар фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 693 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter