Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пальма мойидан фойдаланиш тартибга солинади – лойиҳа

Ўзбекистонда пальма мойидан фойдаланиш тартибга солинади – лойиҳа

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати республикага олиб кириладиган, реализация қилинадиган пальма мойи устидан белгиланган тартибда самарали назоратни йўлга қўйиши белгиланмоқда.

Шунингдек:

  • ҳар чоракда камида бир марта пальма мойи кўшилиши хавфи юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг назорат харидларини амалга оширсин ҳамда уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талабларига мувофиқлигин ўрганиб борилади;
  • назорат харидида сотиб олинган маҳсулотларни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Миллий референц лабораториясида аккредитация доирасида бепул синовдан ўтказилади;
  • назорат хариди натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги талабларга номувофиқ деб топилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарган, импорт қилган ҳамда реализация қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар очиқ платформаларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.

Маълумот учун, ЖССТ томонидан пальма мойи импорти бўйича етакчилик қилаётган 23 мамлакатда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мазкур ҳудудларда юрак-ишемик касалликлари билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кўрсаткичи юқорилиги, шунингдек, пальма мойини истеъмол қилиш қон таркибида атеросклероген холестериннинг ошишига олиб келиши аниқланган. Пальма мойи ва транс-изомер ёғ кислоталарнинг инсон организмига салбий таъсирини ўрганиш мақсадида ўтказилган илмий тадқиқотлар натижасида транс-изомерлар юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига, ошқозон-ичак трактининг шикастланишига, II турдаги диабетнинг пайдо бўлишига, болаларда суяк тўқимасининг ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.

Шу боис озиқ-овқат саноатида пальма мойидан фойдаланишни тартибга солиш ва аҳолини сифатсиз ўсимлик ёғларини истеъмол қилишдан ҳимоя қилиш зарурати мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг