Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган қанча корхона бор?

Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган қанча корхона бор?

Айни вақтда юртимизда 10 мингга яқин қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси маълум қилиб ўтди.

Ўтган йилларда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 180дан ошиб кетди.

Бугунги кунда мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилган керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, гулқоғоз, линолеум, қуруқ қурилиш аралашмалари, пишган ғишт, пардозбоп тошлар, оҳак, полипропилен қувурлар, фитинглар сингари қурилиш материалларига Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон бозорларида талаб ортиб бормоқда. Эндиликда улар қаторига Озарбайжон, Тожикистон ва Афғонистон ҳам қўшилди.

Шу вақтга қадар аксарият қурилиш маҳсулотлари четдан олиб келинар эди. Бугун қурилиш ишларида ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам хорижникидан қолишмайди. Мисол учун Жиззах вилояти Фориш туманида базальт тошини қайта ишлаш орқали базальт толаси ва арматура композицияларини келтиришимиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг