Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қуёш тутилиш ҳодисаси кузатилади

Ўзбекистонда қуёш тутилиш ҳодисаси кузатилади

Сешанба, 25 октябр куни Ер юзи аҳолиси қисман Қуёш тутилишини кузатиши мумкин, дея хабар бермоқда ЎзФА.

Ушбу тутилиш қисман Қуёш тутилиши ҳисобланиб, тутилишнинг тўлиқ фазасида Қуёш юзасининг деярли 82 фоизини тўсади. Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда унинг 2 соатдан зиёдроқ қисми кузатилади.

Ушбу астрономик ҳодисани Исландия ва Гренландия ороли, Африканинг шимоли-шарқий қисми, Европа, Яқин Шарқ, Ғарбий Сибир ва Ўрта Осиё мамлакатлари аҳолиси кузатиши мумкин. 

Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида қисман Қуёш тутилиши деярли бир хил катта фазада кузатилади. Максимум фазада Қуёш юзасининг 68 фоизгача бўлган қисми Ой томонидан тўсилади. Қуёшнинг ботиб кетиши туфайли баъзи ҳудудларда тутилишнинг умумий давомийлиги амалда камроқ бўлади.

Ўзбекистон аҳолиси қуйидаги жадвал асосида тутилишни кузатишлари мумкин.

Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади. Шу пайтда Ой Қуёш юзасининг 68 фоизини тўсади ва бу вақтда Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 21 даражани ташкил қилади. Тошкент шаҳрида Қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соат 4 дақиқани ташкил этади. Соат 17:38 да Қуёш тутилиши якунланади, бироқ Қуёшнинг ботиш вақти 17:27 га тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг